Жаҳон | 09:51 / 25.07.2021
11745
1 дақиқада ўқилади

Tesla автопилоти Ойни светофорнинг сариқ чироғи деб қабул қилди

Tesla электрокари автопилоти Ойни светофорнинг сариқ чироғи деб қабул қилмоқда. Машинанинг навигация тизимидаги ушбу хатолик ҳақида Tesla эгаларидан бири Жордан Нельсон маълум қилди.

Видеодан кадр

Twitter’да жойлаштирилган видеороликда автопилот Ернинг табиий йўлдошини светофорнинг сариқ чироғи деб қабул қилиб, машинани секинлаштираётганини кўриш мумкин.

Бу вақтда автомобилнинг ахборот дисплейида сариқ чироғи ёқилган светофор белгиси чиқиб турган. Шу сабабли машинанинг тормозлаш тизими ишга туширилиб, тизим машинани тўхтатишга ҳаракат қилган. Бир неча сониядан кейин дисплейда светофор белгиси йўқолган.

Мавзуга оид