Ўзбекистон | 11:00 / 20.03.2018
13187
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида камида тўртта йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилади

Фото: Zamin.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида икки давлат ҳукуматлари ўртасида имзоланган халқаро автомобиль қатновлари тўғрисидаги битимга кўра, жорий йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида камида тўртта автобус йўналиши ишга туширилади, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи” нашри.
 
“Биз жорий йилда Термиз - Душанбе, Тошкент - Хўжанд, Фарғона - Хўжанд, Самарқанд – Панжикент шаҳарлари ўртасида ва икки мамлакатни боғлайдиган бошқа қатор йўналишларда мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз”, - деди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбари ўринбосари Шоолим Шоваҳобов.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Тожикистон парламенти томонидан икки давлат фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битим ратификация қилинганди. 

Ўзбекистон президенти томонидан бу борадаги тегишли қарор 14 март куни имзоланди. Унга кўра 16 мартдан бошлаб икки давлат фуқаролари 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилиш имкониятига эга бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид