Тошкент шаҳрида 1 октябрдан жамоат транспортида (йўналишдаги автобус ва метро) бир марталик йўл ҳақини электрон тўловда 2500 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Нақд пулда тўлов тарифини эса 3000 сўм миқдорида сақлаб қолиш режалаштирилган. Тошкент шаҳар кенгаши қарори лойиҳаси 19 сентябрга қадар муҳокама учун жойлаштирилган.
Багаж олиб юриш ҳақини 4000 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Барча суммалар ҚҚС билан кўрсатилган.
Агар таклиф қабул қилинса, карта ёки электрон тўловда бир марталик йўлкира ҳақи 800 сўмга ёки 47 фоизга қимматлайди.
Бундан ташқари, транспорт карталари учун сафарлар сонига қараб янги тариф режалари, шунингдек, бир соат ичида жамоат транспорти турлари ўртасида алмашиб ўтилганда имтиёзли ва бепул тарифларни жорий этиш ҳам назарда тутилган.
Фақат автобусларда сафар қилиш учун қуйидаги чекланмаган тарифлар таклиф этилмоқда:

Автобус ва метрода сафар қилиш учун қуйидаги чекланмаган тарифлар бўлади:

Шунингдек, тўлиқ нархга нисбатан 23 фоиз чегирма билан сафар пакетлари жорий этилиши мумкин:

Шу билан бирга, бир соат ичида транспорт алмаштиришдаги чегирмалар тизими сақлаб қолинади.
Хусусан, фақат автобусларда сафар қилинганда биринчи сафар 2 500 сўм бўлади, иккинчиси – 1 500 сўм. Бир соат ичидаги учинчи ва ундан кейинги сафарлар – бепул.

Автобус ва метро биргаликда ишлатилганда ҳам биринчи сафар 2500 сўм, кейинги алмашиб ўтишлар эса сафарлар кетма-кетлигига қараб 1500 сўм ёки бепул бўлади.
Бир соатлик тариф доирасида метродан фақат бир марта фойдаланиш таклиф этилмоқда. Метрога қайта кирилса, 60 дақиқалик вақт янгидан ҳисоблана бошлайди.















