17:30 / 22.03.2018
20866

Марокаш қироли хотини билан ажрашди

Фото: Hello!

Марокаш қироли Муҳаммад VI ва унинг рафиқаси малика Лалла Салма ажрашди. Бу ҳақда Hello! Испаниянинг Hola! нашрига асосан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, улар 16 йил биргаликда ҳаёт кечиришди – Муҳаммад VI ҳамда Лалла Салма 2002 йилнинг 21 март куни оила қурган. Жуфтликда икки фарзанд бор – Марокашнинг бўлажак қироли 14 ёшли Мулай Ҳассан ва 11 ёшли Лалла Ҳадича.

Таъкидланишича, қирол ва унинг рафиқаси узоқ вақт давомида омма олдида биргаликда кўриниш бермаган. Муҳаммад VI ва Лалла Салма сўнгги бор Марракешдаги Ив Сен-Лоран музейининг очилишига биргаликда боришган.

Top