Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буффон Роналду ва Мессини таққослаб кўрди
«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон жаҳоннинг «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» етакчиси Лионель Мессини таққослаб кўрди.
«Месси ва Роналду бутунлай бошқа-бошқа тоифадаги футболчилар. Месси — нисбатан кўп қиррали футболчи, чунки у кўпроқ орқароққа қайтиб ҳужумларни бошлайди. У техник жиҳатдан юқори салоҳиятга эга. Мессининг майдонни кўриш, ўйинни ўқиш қобилияти юқори. Месси ҳужумларни якунловчи эмас, балки ҳимоя ва ҳужум ўртасида боғлам яратадиган футболчи саналади.
Криштиану Роналду эса, балки ёши ўтиб бораётган сабаблими, жарима майдончаси ичидаги ҳақиқий «қотил»га айланмоқда. Ҳозирги Роналдунинг аввалгисидан фарқи шуки, айни пайтда у кучини тежаган ҳолда ўйнамоқда, аввалгидек қанотларга ўтиб финт ёки трюкларни амалга оширмаяпти. Аммо у жарима майдонига етказиб берилган исталган тўпни голга айлантириши мумкин», дея Буффоннинг сўзларини келтиради Foootball Italia.
Мавзуга оид
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026