Ўзбекистон | 10:30 / 23.03.2018
52995
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 24 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 21.99 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 8118 сўму 7 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Бир евро курси 7 сўмга кўтарилиб, 10037,18 сўмга етган.

1 Россия рубли курси эса 0,52 сўмга тушиб, 142,85 сўмни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид