Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИдаги қайси давлатлар россиялик дипломатларни чиқариб юбориши мумкинлиги айтилди
Фото: РИА "Новости"
Евроиттифоқнинг беш мамлакати россиялик дипломатларни чиқариб юборишни режалаштирмоқда. Улар - Франция, Польша, Эстония, Латвия ва Литва. Бу ҳақда The Guardian номи ошкор этилмаган манбаларга асосан хабар беряпти.
Таъкидланишича, бу мамлакатлар Британия позициясига қўшилган ва дипломатларни чиқариб юборишни Россияга қарши чора сифатида кўрмоқда. Бундан ташқари, Евроиттифоқ аъзолари РФга қарши тегишли чорани ўзаро мувофиқлашган ҳолда қабул қилиши керак. Нашр маълумотларига кўра, барча давлатлар ҳам ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланишида Россия қўли борлигига ишонмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Лондон ёки далиллар тақдим этишга, ёки узр сўрашга мажбур бўлиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:22 / 22.05.2026
Путиннинг рейтинги пасайишда давом этмоқда
17:04 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев телефон орқали Владимир Путин билан мулоқот қилди
09:11 / 22.05.2026