Спорт | 09:29 / 24.03.2018
20548
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик учрашувлари. Аргентина Мессисиз, Португалия Роналду ёрдамида ғалаба қозонди

Фото: AFP

23 март куни ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. 

Лионель Месси майдонга тушмаган учрашувда Аргентина терма жамоаси Италия терма жамоаси билан куч синашиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сўнгги икки жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиблари Германия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Англия эса Нидерландия уйида Лингарднинг ягона голи эвазига зафар қучди.

Португалия терма жамоаси Миср билан куч синашиб, сўнгги дақиқаларда Роналдунинг қаҳрамонлиги туфайли ғалабани илиб кетди. Криштиану 93 ва 95-дақиқаларда Салоҳ киритган голга жавоб қайтариб терма жамоасига муваффақият келтирди.

Франция терма жамоаси эса ўз уйида Колумбия терма жамоасига кутилмаганда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Юлдузли таркиб аввалига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлса, кейинчалик ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

Шу ва бошқа учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

Ўртоқлик учрашувлари

Германия – Испания 1:1 (1:1)
Голлар: Мюллер (35) – Родриго (6).

Нидерландия – Англия 0:1 (0:0)
Гол: Лингард (59).

Аргентина – Италия 2:0 (0:0)
Голлар: Банега (75), Лансини (85).

Португалия – Миср 2:1 (0:0)
Голлар: Роналду (90+3, 90+5) – Салоҳ (56).

Франция – Колумбия 2:3 (2:1)
Голлар: Жиру (11), Лемар (26) – Муриэль (28), Фалкао (62), Кинтеро (85, пеналти).

Озарбойжон – Беларусь 0:1 (0:1)
Гол: Медведев (42, автогол).

Туркия – Ирландия 1:0 (0:0)
Гол: Топал (52).

Греция – Швейцария 0:1 (0:0)
Гол: Жемаили (59).

Саудия Арабистони – Украина 1:1 (1:1)
Голлар: Ал-Муваллад (38) – Кравец (32).

Сербия – Марокаш 1:2 (1:2)
Голлар: Тадич (37) – Зиёш (29, пеналти), Бутаиб (40).

Польша – Нигерия 0:1 (0:0)
Гол: Мозес (61, пеналти).

Мавзуга оид