Бразилия терма жамоаси Перуга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида Неймар майдонга тушди, аммо жамоасига натижа келтира олмади.
Бразилияликлар учун бу 2018 йилги жаҳон чемпионатидан бери илк мағлубиятдир. Бразилия сўнгги марта Бразилиядаги мундиал 1/4 финалида Бельгияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан кейин 14 ой ичида жами 17 ўйин ўтказиб, уларнинг бирортасида мағлуб бўлмаганди. Бу вақт ичида бразиллар Америка Кубогида ғолиб бўлишганди. Бу турнир мобайнида Бразилия Перуни икки марта, гуруҳ босқичида 5:0 ва финалда 3:1 ҳисобларида мағлуб этганди.
Аргентина эса асосий етакчиси Лионель Месси иштирок этмаган Мексикага қарши ўйинда 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди, ўйиндаги голларнинг тўрттаси ҳам биринчи бўлимда урилди, уларнинг учтасига «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес муаллифлик қилди, яна бир голни «ПСЖ» аъзоси Леандро Паредес пенальтидан рақиб дарвозасига киритди.
АҚШ Уругвайни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, Украина Нигерияни енга олмади - 2:2.
Ўртоқлик учрашувлари
Аргентина – Мексика 4:0 (4:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 17 Мартинес, 2:0 – 22 Мартинес, 3:0 – 33, Паредес (пенальти), 4:0 – 39 Мартинес.
Аргентина – Андрада, Рохо, Монтиель, Тальяфико, Мартинес (Балерди, 83), де Пауль (Гайч, 87), Паласиос (Домингес, 54), Паредес, Мак Аллистер (Перейра, 65), Акунья (Лансини, 77), Мартинес (Дибала, 46).
Мексика – Очоа, Араухо, Лайюн, Сальседо, Альварес, Эррера (Родригес, 63), Гальярдо, Корона (Фабиан, 63), Дос Сантос, Лосано, Хименес.
Огоҳлантиришлар: Альварес (10), Эррера (37), Рохо (45), Акунья (63), де Пауль (70), Лосано (71), Паредес (78), Сальседо (90).
Бразилия – Перу 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 85 Абрам.
Бразилия – Эдерсон, Алекс Сандро, Маркиньос, Фагнер, Милитао, Каземиро (Фабиньо, 64), Коутиньо (Бруно Энрике, 84), Нерес (Лукас Пакета, 64), Аллан, Ришарлисон (Винисиус Жуниор, 74), Фирмино (Неймар, 63).
Перу – Гальесе, Самбрано (Сантамария, 69), Абрам, Трауко, Адвинкула, Акино (Гонсалес, 69), Йотун (Бальон, 90), Флорес (Каррильо, 72), Тапия, Коста (Куэва, 72), Руидиас (Рейна, 46).















