Жамият | 16:20 / 26.03.2018
23140
1 дақиқада ўқилади

Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти ўтказилмайди 

Фото: РИА "Новости"

Россия Федерацияси Халқ артисти Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар қилмоқда.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Master Show” МЧЖ томонидан пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган Россия Федерацияси Халқ артисти Григорий Лепснинг яккахон концерт дастури жорий йилнинг 26 март куни ўтказилмаслигини маълум қилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, чипталарни қайтариш ва бошқа маълумотлар юзасидан  “Master Show” МЧЖнинг 200-76-67 ёки (97) 753-40-04 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш тавсия этилади.

Мавзуга оид