«Реал» сардори Серхио Рамоснинг учинчи фарзанди туғилди.
Бу ҳақда футболчи инстаграм саҳифасида хабар берди.
«Сизларга Алехандро Рамосни таништиришдан хурсандмиз. У 25 март куни туғилди, оғирлиги 3,1 кг.
Она ва бола ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бу хурсандчиликни биз билан баҳам кўрганлардан миннатдормиз» - деб ёзди 31 ёшли футболчи.











