Ўзбекистон | 10:18 / 26.03.2018
8342
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда ўзбек трикотажидан кийимлар тикилади

Фото: Sputnik

Тожикистонда ўз ишида Ўзбекистондан келтирилган трикотаж матолардан фойдаланадиган янги тикувчилик цехлари очилади. Бу ҳақда тожик ОАВ хабар бермоқда.

Душанбеда бўлиб ўтган соҳага оид кўргазма якунлари бўйича Ўзбекистондан Тожикистонга трикотаж матоларни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди, шунингдек, тўқимачилик корхоналари билан шартномалар тузилди, дея хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

Бундан ташқари, «Buka Boxing Sportswear» МЧЖ ва Душанбе бокс федерацияси, «Авазхон Келажак Текстил Сервис» МЧЖ ҳамда «СОХТМОН М-21» МЧЖ ўртасида шартнома имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид