Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan 2020 йилдан бошлаб йилига миллионтадан электромобил сотмоқчи
Nissan компанияси 2020 йилдан бошлаб йилига бир миллионтадан электромобил сотиш режалари ҳақида сўзлаб берди. Компания раҳбарларининг таъкидлашларича, бунинг учун 8 та янги моделдаги электромобиллар лойиҳаланади. Улардан бири Infiniti маркаси остида чиқиб, премиум-модел бўлади.
Шунингдек, 2022 йилгача компаниянинг бензин-гибрид технология билан жиҳозланган автомобиллари электромобиллар қаторида катта қисмни ташкил қилади. Бундай транспорт воситалари бензинни камроқ заряд талаб қилган ҳолда, автомобил двигателини қувватлаш учун қўллайди. Бундан ташқари, Nissan, Renault ва Mitsubishi биргаликда 17 та электр модел яратмоқчи.
Бундан ташқари, ушбу компаниялар ўзаро ҳамкорлик доирасида 2022 йилгача автоном приводга эга 40 та модел ишлаб чиқармоқчи ва ўзига хизмат кўрсатиш, автомобилларни ижарага бериш операторига айланмоқчи.
Nissan айни вақтда электр машиналар сотиш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Компания бунга Leaf модели эвазига эришган. Автомобил 2010 йилда пайдо бўлгандан бери умумий ҳисобда 300 минг донадан кўпроқ сотилган.
Nissan стратегиясининг ўзгариши йиллик даромадни 160 млрд долларгача ошириш режаси билан боғланган. Ўтган молиявий йил якунларига кўра компаниянинг даромади 120 млрд долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
17:03 / 28.10.2025
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди
09:54 / 13.01.2025