Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Халқ ассамблеясининг XXVI сессиясини чақирмоқда.

Қозоғистон президенти фармойишига кўра, сессия Остондаги Тинчлик ва тотувлик саройида 28 апрель куни бўлиб ўтади. Кун тартиби - «Бешта ижтимоий ташаббус – жамиятнинг ижтимоий бирдамлиги асоси».

Республика ҳукуматига Қозоғистон Халқ ассамблеяси сессиясини ўтказишни ташкиллаштириш бўйича тегишли чоралар кўриш вазифаси топширилди.