Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ўз чегараси орқали «Толибон»га қурол етказиб берилганини рад этди
Тожикистон Афғонистон билан чегараси орқали «Толибон» ҳаракати учун қурол-яроғ олиб ўтилгани ҳақидаги маълумотларни рад этади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида айтилган.
Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондони генерал Жон Никольсон 23 март куни Би-би-си’га берган эксклюзив интервьюсида, «Толибон» ҳаракатига Тожикистон чегараси орқали қурол-яроғ етказиб берилгани борасида асоссиз баёнот бергани чуқур афсусга сабаб бўлмоқда, дейилади ТИВ хабарида.
«Тожикистон «Толибон»нинг қонунийлигини ҳеч қачон тан олмаган ва, афғон можаросини тезда тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватловчи мамлакат сифатида ҳеч қачон учинчи давлатларга тинчлик ва хавфсизлик масалаларида давлатнинг фундаментал ёндашувлари ва принципиал позициясига қарши бўлган бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ҳудудини тақдим этмаган», - дея таъкидланади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ қуролли кучлари ва НАТОнинг Афғонистондаги қўмондони генерал Жон Николсон Россия ва Эрон «Толибон» ҳаракатини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида маълум қилганди.
Қўмондоннинг маълум қилишича, юқорида номи зикр этилган икки давлат жангариларни ўқитмоқда, шунингдек, уларга пуллар ва ҳарбий техника тақдим этмоқда. Генералнинг тахминича, Россия ҳамда Эрон шу тариқа толибларни ИШИД гуруҳига қарши куч сифатида кўрмоқда.
Россияда ҳар икки гуруҳ тақиқланганига қарамай, Москва бир неча бор толибларни қўллаб-қувватлашда айбланди. РФ ТИВ бу айбловларни рад этиб келмоқда, бироқ шундай баёнотлар ҳам ғарбдаги сиёсатчилар, ҳам НАТО қўмондонлиги вакиллари томонидан берилмоқда.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026