Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ядровий қуролсизланиш шартини айтди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пекинда ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув чоғида Шимолий Корея қандай шартда ядровий қуролсизланишини айтди. Унинг билдиришича, Корея ярим ороли, агарда Жанубий Корея ва АҚШ томонидан тегишли шароитлар яратилса, ядро қуролидан холи ҳудудга айлантирилади. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.
«Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш муаммоси, агарда Жанубий Корея ва АҚШ бизнинг қуролсизланиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни ижобий қабул қилса ҳамда тинчлик ва барқарорлик муҳитини юзага келтирса, тинчликни ўрнатиш бўйича босқичма-босқич ҳамда ўзаро мувофиқлашган чораларни қабул қилса, ўз ечимни топади», - дея айтиб ўтди Ким.
Шунингдек, КХДР раҳбарининг таъкидлашича, Шимолий Корея собиқ раҳбарлари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ҳам ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш тарафдори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитой етакчиси билан Пекинда учрашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026