Қозоғистонда робот-жарроҳ биринчи операцияни ўтказди
Қозоғистоннинг Усть-Каменогорскида робот-жарроҳ маҳаллий фуқародан ўт пуфагини олиб ташлаш бўйича биринчи операцияни ўтказди.
Италиялик жарроҳ Стефано Жидарони роботни масофадан бошқариб турган. Унинг сўзларига кўра, манипуляторларни ёрдамчилар ва жарроҳлик амалиёти ҳамшираси қўйган, улар тегишли асбобларни ҳам алмаштириб турган.
Роботда ҳаракатларнинг юқори аниқлиги бор, у босимни кучайтиришга имкон бермайди, бу операция вақтида оғир асоратлар эҳтимолини камайтиради. Шу билан бирга, шифокорлар ва ҳамширалар жамоаси етарли малакага эга бўлган, деб хабар қилди мутахассис.
Усть-Каменогорскдаги 1-сонли шаҳар шифохонаси базасида роботлаштирилган операция хонаси 2017 йил охирида пайдо бўлди. Уни харид қилиш учун вилоят бюджетидан 3,73 млн доллар ажратилди.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
21:41 / 09.10.2024