Мьянма парламенти чоршанба, 28 март куни кўпчилик овоз билан У Вин Мьинтни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Бу ҳақда The Myanmar Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 66 ёшли У Вин Мьинт «Демократия учун миллий лига» ҳукмрон партияси вакили саналади.

Эслатиб ўтамиз, 21 март Мьянма президенти Тхин Чжо лавозимида икки йил ишлаганидан сўнг истеъфога чиққанди.

Таъкидланишича, собиқ президент «мажбуриятларидан дам олиш» учун лавозимини тарк этишга қарор қилган.