Жаҳон | 12:44 / 28.03.2018
20016
1 дақиқада ўқилади

Скрипаль жиноий гуруҳга алоқадор бўлган бўлиши мумкин - Россия ОАВ

Фото: Reuters

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипални шахсан таниган россиялик тадбиркор Валерий Морозовнинг айтишича, собиқ жосус халқаро жиноий гуруҳ билан алоқадор бўлган. Айнан шу унинг заҳарланишига ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар беряпти.

Унинг сўзларига кўра, Скрипаль жиноий фаолият билан шуғулланган халқаро гуруҳга алоқадор бўлган бўлиши мумкин. Собиқ полковник гўёки ахборот хавфсизлиги билан ишлаши ҳақида айтиб ўтган.

«Бу, катта эҳтимол билан, сиёсий жосусликка алоқадордир. Эҳтимол, у ерда ички қандайдир можаролар юз берган», - дея маълум қилган Морозов.

Унинг қўшимча қилишича, «ҳаммаси халқаро жиноий хабга айланиб кетган, ҳаммаси сиёсат билан боғлиқ».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалнинг онаси ўғли заҳарланганини билмаcлиги маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид