Тереза Мэй миллий хавфсизлик бўйича янги доктринани тақдим этди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, энди мамлакат миллий хавфсизлигини барча идоралар биргаликда таъминлайди. Бу ҳақда РИА «Новости» бош вазир баёнотига асосан хабар бермоқда.
Мэйнинг баёнотига кўра, янги доктрина Лондон ва Манчестердаги «даҳшатли» террорчилик актлари, шунингдек, Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль «сурбетларча» заҳарлангани туфайли талаб этилган.
«Шунинг учун, ҳисоботда айтилганидек («Миллий хавфсизлик соҳасидаги имкониятлар таҳлили»), биз хавфсизлик соҳасидаги миллий имкониятларимиздан фойдаланиш бўйича янги ёндашувни жорий этамиз. Шу ёндашув бизга миллий хавфсизлигикни ҳимоя этган ҳолда, барча имкониятлардан самарали фойдаланишимизга шароит яратади: иқтисодий дастаклар ва ўта замонавий ҳарбий ресурслардан тортиб, жаҳон аренасидаги дипломатик ҳамда маданий таъсиргача. Ҳукуматнинг ҳар бир қисми ва ҳар бир идора ўзининг ўрнига эга бўлади», - дея маълум қилди Мэй.
Шунингдек бош вазир офисидан таъкидлашларича, миллий хавфсизлик соҳасидаги ҳар бир масала бўйича масъул шахс тайинланади.
Белгиланган қадамлардан ташқари, Мэй офисидагилар иқтисодий сиёсатни кучайтиришга ваъда беришди, бу маблағларнинг ноқонуний айланмаси билан курашиш учун керак. Шунингдек, ахборот сиёсати соҳасида ҳам қонунчилик янада мустаҳкамланади.
Мавзуга оид
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
21:52 / 17.09.2024