Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент – Рибачье – Тошкент» йўналиши чипталарига чегирмалар жорий этилди
Фото: Ўзбекистон темир йўллари ахборот хизмати
455-сонли «Тошкент – Рибачье – Тошкент» халқаро поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган эди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур йўналиш бўйлаб 2018 йилнинг 22 мартидан бошлаб чипталарга чегирмалар бериш жорий этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар бермоқда.
Купе ва люкс вагонлари учун:
– Чипталар поезд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса, 45%;
– Чипталар поезд жўнашидан 30- 6 кун аввал харид қилинса, 35%.
Плацкарт вагонлари учун:
– Чипталар поезд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса, 35%;
– Чипталар поезд жўнашидан 30-6 кун аввал харид қилинса, 25%.
Агар йўл чипталари битта мамлакат тасарруфида юриш учун олинадиган бўлса, ушбу чегирмалар жорий этилмайди.
Мавзуга оид
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026