18:44 / 28.03.2018
6855

Тошкентда Ёшларнинг инновацион ғоялари ярмаркаси ташкил этилди

Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманида “Ёшларнинг Инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси” ташкил этилди.

“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ, Ёшлар Иттифоқи Тошкент шахар кенгаши, Artel компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган кўргазма тумандаги “YOSHLAR SPORT CITY” спорт мажмуасининг очилиши маросими билан ҳамоҳанг тарзда ўтди. 

Фото: Ёшларнинг инновацион ғоялари ярмаркаси

Маҳаллий аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ томонидан қуриб битказилган мазкур мажуада 100 га яқин мамлакатимиз ёшлари ўзларининг инновацион ғоялари билан иштирок этишди.

Фото: Ёшларнинг инновацион ғоялари ярмаркаси

Кўргазма корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, ёшларнинг янги илмий ва амалий ишланмаларни намойиш этиш учун ажойиб имконият бўлди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш, инновацион технологияларга қизиқиши баланд бўлган ёшларни кашф этиш ва уларнинг янги, рақобатбардош инновацион ғояларини ҳаётга тадбиқ этишга сафарбар этишдан иборат бўлди. 

Фото: Ёшларнинг инновацион ғоялари ярмаркаси

Кўргазма якунида иштирокчиларнинг барчаларига ташаккурномалар, энг яхши инновацион ғоя муаллифларига эса ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Кўргазма доирасида тадбиркор ва ёшлар ўртасида тақдим этилган қизиқарли инновацион ишланмаларни келгусида ҳаётга тадбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Фото: Ёшларнинг инновацион ғоялари ярмаркаси
Фото: Ёшларнинг инновацион ғоялари ярмаркаси

Тадбир байрамона тарзда ўтди, ташриф буюрганларга кўк сомса, ош, сумалак каби миллий таомлар тортилди ҳамда ўзбек эстрада вакилларининг концерт дастури тақдим этилди.

Top