Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малала Юсуфзой жангарилар ҳужумига учраганидан сўнг илк марта Покистонга келди
Фото: AFP
Нобель мукофотининг энг ёш соҳиби, Покистондан бўлган Малала Юсуфзой ватанига қайтиб келди. Бу «Толибон» гуруҳи жангарилари томонидан беш йил аввал уюштирилган ҳужумдан сўнг илк марта юз берди, деб хабар қилмоқда Geo TV.
Телеканал маълумотларига кўра, Юсуфзой бортда бўлган самолёт Исломобод аэропротига маҳаллий вақт билан тунги соатларда қўнган. Ҳуқуқ ҳимоячиси кучли хавфсизлик чоралари қўлланган ҳолда меҳмонхонага олиб кетилди. Таъкидланишича, унга ота-онаси ва Malala Fund жамғармаси раҳбари ҳамроҳлик қилган. Кутилишича, Юсуфзой Покистонга тўрт кунлик ташрифи давомида мамлакат бош вазири Шоҳид Ҳоқон Аббосий, армия қўмондони Камор Жавод Бажва ва бошқа сиёсатчилар билан учрашади.
Малала Юсуфзой 11 ёшида «Би-би-си» учун олиб борган блоги билан машҳур бўлиб кетганди – унда у ўз ҳаёти ҳақида ёзиб, «Толибон» гуруҳини танқид қилган, шунингдек, қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини ҳимоя этган. 2012 йилда «Толибон» жангарилари унга суиқасд уюштиришди – у бошидан яраланди ва Британияда икки марта жарроҳлик амалиёидан ўтказилди. 2014 йилда унга Нобель тинчлик мукофоти топширилди.
Мавзуга оид
14:42 / 23.01.2026
Покистонда қолган афғонлар компенсациядан кўра кўчишни афзал кўряпти
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
01:00 / 21.12.2025