Ўзбекистон | 11:52 / 29.03.2018
14162
2 дақиқада ўқилади

Сенаторлар илк марта «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун зарурлигини айтмоқда 

Ўзбекистонда илк марта жамоатчилик назоратини ягона тартибга солувчи қонун Сенат томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради. 

Сенат Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Толибжон Мадумаровнинг айтишича, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш қуйидаги шартларга кўра муҳим ҳисобланади. 

«Биринчидан, қонун нафақат жамият учун, балки давлат бошқарув органлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун керак. Шунингдек, жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинларини ҳурмат қилишга даъват этади. Иккинчидан, жамиятда ижтимоий фаолликни ривожлантириб, қонун орқали ҳуқуқий асос пайдо бўлмоқда. Учинчидан, жамият қўллаб-қувватлашига эришган давлат ҳам ишларни самарали ташкил этиш имконияти ортиб боради», дейди қўмита раиси. 

Қонун лойиҳасида ёзилишича, жамоатчилик назоратини олиб борувчи субъектлар этиб фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари белгиланган. 

Маълумот учун, мазкур қонун давлат дастурининг 33-бандида кўрсатилган вазифага асосан қабул қилинмоқда.

 

Мавзуга оид