Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра Президент ҳузуридаги лойиҳавий бошқарув миллий агентлиги томонидан тайёрланган Солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича концепция режаси эълон қилинди. Ушбу ҳужжатни мустақил иқтисодчи, Center for Economic Development директори Юлий Юсупов gazeta.uz сайтида шарҳлаб берди.

«Агар лойиҳада таклиф қилинган чоралар амалга оширилса, қўрқмасдан айтишим мумкинки, Ўзбекистон солиқ тизими жаҳонда бизнес юритиш учун энг қулайларидан бирига айланади, иқтисодиётимизда эса ҳақиқий инқилоб рўй беради, — деб ёзади Юлий Юсупов. — Инқилобки, мамлакатдаги бизнес-муҳитни тубдан яхшилайдиган инқилоб бўлади. Таклиф қилинаётган ўзгаришларнинг моҳияти нималардан иборат?

1. Солиқ тизимининг тубдан соддалаштирилиши: солиқлар сони, солиқ режимларининг қисқариши, солиқ тўловчиларнинг турли тоифаси учун солиқ тўлаш қоидаларининг ягоналаштирилиши, солиқларни ҳисоблаш усулларининг соддалаштирилиши, индивидуал солиқ имтиёзларидан кескин воз кечиш.

Бу нима учун керак?

Ўзбекистондаги солиқ тизими ишлайдиган қоидалар жуда мураккаб, бир бирига зид ва жаҳон амалиётига тўғри келмайди.

Биринчидан, солиққа тортиш режимлари турли-туман ва жуда кўп: кичик ва йирик бизнес учун, савдо учун, қишлоқ хўжалиги учун, молия муассасалари учун, хусусий тадбиркорлар учун ва ҳ.к.

Иккинчидан, бир хил турдаги солиқларни солиқ тўловчиларнинг турли тоифалари учун ҳисоблаш тартиби турли-туман ва яна кўплаб бошқа солиқлар бор.

Учинчидан, солиққа тортиш базасини аниқлашда жаҳон амалиётидан фарқли жиҳатлар жуда кўп (бизда бошқа мамлакатларда солиққа тортилмайдиган нарсалар ҳам солиққа тортилади), айниқса, фойдадан тўланадиган солиқ ва ҚҚС бўйича.

Тўртинчидан, солиқ тўлашда жуда кўп истиснолар, қўшимча қоидалар бор, жумладан, индивидуал (маълум бир корхоналар) учун. Буларнинг бариси солиқ тизимини эсдан оғар даражада мураккаблаштиради, шаффофлигига путур етказади ва солиқ маъмуриятчилиги харажатларини оширади.

2. Солиқ юкламасини кескин қисқартириш,