Ўзбекистон | 11:42 / 30.03.2018
6424
2 дақиқада ўқилади

Стратегик харидорлар сони кўпайди

Фото: Norma.uz

Президентнинг 27.03.2018 йилдаги ПҚ–3625-сон қарори билан Товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига қўшимча киритилди, деб ёзмоқда Norma.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида 12 та йирик компания (стратегик харидорлар) ва уларнинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар учун давлат харидларини амалга оширишнинг алоҳида шартлари жорий этилган эди. Уларга шартнома суммасидан қатъи назар, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали контрактларни тузишга рухсат берилди. Ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасидаги харидлар, шунингдек Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда давлат кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактлар бундан мустасно.

Стратегик харидорлар сони кўпайди. Улар сирасига яна 6 та акциядорлик жамияти: «Ўзпахтасаноат», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзбурғунефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзбекгеофизика» киритилди.

Тегишинча, Президентнинг 22.01.2018 йилдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3487-сон қарори билан белгиланган шартлар энди уларга ҳам татбиқ этилади.

Ҳужжат 28.03.2018 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид