Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президентининг ўғли Сардор Бердимуҳамедов парламент депутати этиб сайланди
Фото: ТАСС
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор мамлакат парламенти депутати этиб сайланди, дея хабар беради «Нейтральный Туркменистан» газетаси. Нашрда сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди.
Президент ўғлининг парламентга номзоди «Душак» 25-сайлов округидан қўйилди. Овоз бериш 25 март, якшанба куни бўлиб ўтди.
Бердимуҳамедовдан ташқари, Кака тумани 10-сонли ўрта мактабининг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ўғулжарон Гурдов ҳам депутат мандати учун кураш олиб борди.
Сардор Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 25 700 овозини (91,42%) олди. Ўғулжарон Гурдов учун 2 412 сайловчи (8,58%) ўз овозини берди. Бу ҳудудда ҳаммаси бўлиб 30 316 киши сайловчилар рўйхатига киритилди.
Сардор Бердимуҳамедов 1981 йилда туғилган. С.А.Ниёзов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалик университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2011 йилларда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия академиясида таҳсил олган ва халқаро муносабатлар бўйича мутахассислик олган. 2011-2013 йилларда Женевадаги Хавфсизлик сиёсати марказида ўқиган ва Европа ҳамда халқаро хавфсизлик бўйича мутахассисликка эга бўлган.
Ҳозирда у қонунчилик ва унинг нормалари бўйича парламент қўмитаси раиси лавозимини эгаллайди, майор ҳарбий унвонига эга.
Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
18:26 / 25.12.2025