Спорт | 17:00 / 03.04.2018
19061
2 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Эргашев ва Қудратилло Абдуқаҳҳоров рейтингда юқорилади

Шоҳжаҳон Эргашев ва Қудратилло Абдуқаҳҳоров

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчилар Шоҳжаҳон Эргашев ва Қудратулло Абдуқаҳҳоров боксчиларнинг апрель ойи учун чиққан рейтингида юқорилади.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасининг WBA йўналишида жангларда иштирок этаётган Шоҳжаҳон Эргашев апрель ойи учун рейтингда яна икки поғона юқорилаб кучли ўнликка кирди ва 9-поғонада қайд этилди. Аммо Шоҳжаҳон Эргашев номаълум сабабга кўра, ушбу вазн тоифасининг WBC, WBO ва IBF йўналишлари рейтингидан ўрин олмаган. Мазкур йўналишларнинг кучли 50 спортчиси рўйхатида Эргашевнинг исм-шарифи йўқ.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Қудратулло Абдуқаҳҳоров эса Эргашевдан фарқли равишда деярли барча йўналиш рейтингларининг юқори поғонасида бормоқда. WBAда Абдуқаҳҳоров янги рейтинг бўйича 7-ўринга жойлашган бўлса, энг нуфузли йўналиш саналган WBCда 6-ўринга кўтарилган. IBF йўналишида Абдуқаҳҳаров 8-ўринда бормоқда. Ҳозирча WBO йўналиши бўйича рейтингнинг кучли 15талигида Қудраттило қайд қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳаров (14 ғалаба-0 дуранг-0 мағлубият, 9 нокаут) март ойида венгриялик Ласло Тот устидан ғалаба қозониб, ўзининг WBC кумуш камарини ҳимоя қилган бўлса, Шоҳжаҳон Эргашев (12 ғалаба, 0 мағлубият, 12 нокаут) 28 апрель куни хитойлик Жиминг Вангга (10 ғалаба-2 мағлубият-0 дуранг, 3 нокаут) қарши рингга кўтарилади. Жанг АҚШнинг Бруклин шаҳрида бўлиб ўтади.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид