Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салмон Хон 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото: AP
Болливуд юлдузи Салмон Хон Ҳиндистондаги муҳофаза остидаги ноёб антилопаларни овлаганлиги учун беш йилга ҳибсга олинди. TheGuardian шу ҳақида хабар берди.
Ражастон штати суди пайшанба куни дунёнинг энг кўп ҳақ олувчи актёрларидан бири Салмон Хон 1998 йилда Жодҳпурдаги съёмкалар вақтида ўз автомобили деразасидан икки антилопани ноқонуний овлашда айбдор деб топилди.
Прокурорларнинг таъкидлашича, айни дамда 52 ёшни қаршилаган Хон ва яна 4 нафар актёр уларни сезишганини пайқашлари билан жониворларни ташлаб, воқеа жойидан машинада қочиб қолишган.
Бошқа актёрлар, жумладан Саиф Али Хон ва Сонали Бендре далиллар йўқлиги сабаб Жодҳпур суди томонидан оқланган.
Ҳиндистон Ёввойи табиат муҳофазаси тўғрисидаги қонун деярли барча ёввойи ҳайвонларни махсус рухсатномасиз овлашни тақиқлайди.
Суд Салмон Хонга беш йиллик жазо муддатидан ташқари, 10 минг рупийлик жарима ҳам солди. Унинг адвокатлари суд қарорини аппеляцияга беришлари ва актёрни имкон қадар тезроқ гаров эвазига озод қилишга ҳаракат қилишларини маълум қилишган. Хон маҳаллий шифохонада тиббий текширувдан ўтказилгач, Жодҳпур марказий қамоқхонасига йўлланади.
Жодҳпурдаги суд зали атрофини актёрнинг мухлисларидан ҳимоялаш учун юзлаб полициячилар жалб қилинган.
Мавзуга оид
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026
“Дружба”да ёнган Zeekr воқеаси: суд автомобил эгаси фойдасига 450 млн сўм ундиришни белгилади
12:00 / 15.05.2026
Қарсаклар билан якунланган суд: Яккасаройдаги яшил ҳудуд ва футбол майдончаси сақлаб қолинди
14:58 / 12.05.2026