Ўзбекистонлик дипломатларнинг иш ҳақлари оширилмоқда
Хориждаги дипломатик ваколатхона ва давлат муассасалари ходимларининг иш ҳақлари оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган фармонда шундай дейилган.
Маълум қилинишича, фармон билан Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ишлаб турилган мамлакатда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятни, товарлар, ишлар (хизматлар) қиймати индексациясини, шунингдек, валюта курсининг ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ошириш масаласига эътибор қаратилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларига узоқ муддатли хизмат сафарига юборилган ходимларнинг лавозим маошлари миқдорларини беш йилда камида бир марта қайта кўриб чиқиш амалиётини жорий қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда. Элчилар ва Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ходимлари уй-жой ҳамда кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиши учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш тавсия этилади.