11:33 / 07.04.2018
19418

«Исталган жойда ва исталган вақтда». Нурмагомедов Макгрегорга таклиф билан чиқди

Фото: espn.com

Аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC 223 мусобақаси олдидан ташкил этилган матбуот анжумани давомида ирландиялик Конор Макгрегорнинг провокацияларига жавоб қайтарди ҳамда унга исталган вақтда ва исталган жойда муносабатларни аниқлаштириб олишни таклиф қилди.

«Умид қиламанки, Конор ўз муаммоларини ҳал қилади. Биз у билан эркакчасига ҳал қиламиз ва бу қафасда ёки ундан ташқарида бўладими, барибир юз беради. Агарда у учрашишни хоҳласа, жойни айтсин, мен келаман», - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC 223 мусобақасидаги жанги арафасида бир ҳафта давомида рўй берган воқеалар юзасидан ўз фикрини билдирганди. Спортчининг сўзларига кўра, ўтган ҳафта «телбаларча» кечган.

Top