Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада янги турдаги қўшинлар ташкил этилади
Украина Мудофаа вазирлигидан айтишларича, қўшинларнинг алоҳида – тиббий турдагиси ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда «Украинская правда» Украина Қуролли кучлари тиббий хизмати бошлиғи, Бош ҳарбий-тиббий бошқарма бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Игорь Хоменкога асосан хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бундай турдаги қўшинларни шакллантиришда Бундесвер тизимидан намуна олинади.
«Украина тизими немислардан 100 фоизга кўчириб олинмайди, бироқ унинг асосий принципларидан фойдаланилади: тиббий таъминот бошқарувининг ягона органи, ягона бўйсунув вертикали, тиббиёт ходимлари тиббий таъминот учун жавоб беради, улардан ўзларига хос бўлмаган функциялар олиб ташланади», - дея аниқлик киритди Хоменко.
Таъкидланишича, тегишли ислоҳот 2021 йилгача амалга оширилади, бундай турдаги қўшинларга эса тахминан 25 минг ҳарбий хизматчи киради.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026