Фарғонада дастурга тушмас йўл. Аҳоли у эшикдан бу эшикка қатнаб сарсон

Фарғона вилояти, Қўштепа туманидаги Сармазор маҳалласидан Kun.uz таҳририятига келиб тушган арзнома мазмуни диққатимизни тортди. Маҳалла аҳли жуда аҳил ва бир иш бошласа ҳамжиҳатликда амалга оширар экан. Лекин, ҳокимият билан боғлиқ муаммога уларнинг кучи етмабди.
Мурожаатни ўрганиш учун Қўштепага йўл олдик.
Сармазор маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли Гулистон кўчасининг тўрт километрлик йўли қишда ботқоқ, ёзда чанг бўлишидан қийналгач, туман ҳокимлиги, вилоят мутасаддиларига 2012 йилдан буён мунтазам равишда ариза ёзиб, натижа кута бошлайди. Бироқ, Қўштепа тумани ҳокимлигидан ҳеч қандай ижобий ҳаракат бўлмади. Аҳоли ўз кучларига таяниб, кўчага 400 машина шағал ётқизишди. Ўтган йили яна 60 машина шағал тўкилгач, йўлдан автомобил қатнаши мумкин бўлди. Ҳозирда, шағал тўкилавериб асосий йўл ички кўчалардан бир мунча кўтарилиб ҳам кетган.
Йўлни қўлдан келганича грейдер билан текислаб, мутасадди ташкилотлардан асфальт ётқизилишини кута-кута тоқати тоқ бўлган кишилар муаммосини ўрганиш давомида маҳалланинг бирдамлигига яна бир бор ҳайрон қолдик.
Маҳалла аҳли томонидан ёзилган аризада муаммо шундай баён қилинган: «Биз маҳалладаги тураржойларимизга 1990 йили кўчиб келганмиз. Йиллар давомида газ, сув, электр энергиясини ўз ҳисобимиздан тортдик. Аҳоли қатнов йўлини шағаллаштириб, текислаб бўлган. Туман ҳокимлигидан йўлни манзилли дастурга тушириб, асфальт қилишга ёрдам беришини сўраймиз».
«Ўтган йиллар давомида муаммоларни ҳал қилиш учун турли давлат идораларига мурожаат қилдик. Республика миқёсида қилинган арзларимиздан сўнг туман йўл таъмирлаш идораси ходимлари келиб «Ички йўл экан, ободонлаштириш бошқармаси таъмир қилиши керак!» деб қайтиб кетишди. Кейин ўша ободонлаштириш бошқармаси ўрганиб, «Аввал шағаллаштириш рўйхатига қўшиш лозим» деган жавобни айтишди. Ваҳоланки, ачинарли ҳолатдаги йўлни эпақага келтириш учун маҳалламиз одамлари ўз маблағидан 400 машина шағал тўктириб, текислаб бўлган. 1990 йили кўчиб келиб, ўрнашган маҳалла аҳли электр токини ўзи олиб келган. Асли бу йўлдан одам юра олмас эди. Бизни қийнаб келаётган муаммо - йўл. Агар йўлни тузатмасак, яна қатнов тўхтаб, транспорт юрмай қолади. Туман ҳокимлиги муаммомизга бош қотирмагани бизни ҳайрон қолдирмоқда», дейди маҳалла фаоли Набижон ота Бобоев.
Фарғона вилоят автомобил йўллари бошқармаси вакили В.Ҳайдаров, туман автомобил йўллари ходими М.Қосимов ва бошқа мутасаддилар томонидан қўлда ёзилган ва аҳолига тақдим қилинган далолатномада муаммо ўрганилгани, ҳақиқатда аҳоли ўз кучи билан шағал тўкиб текислаган кўчани асфальт қилиш туман ҳокимлиги томонидан манзилли дастурга қўшилганидан сўнг амалга оширилиши тушунтирилгани айтилади.
Аҳоли уларнинг «тушунтириш ишлари»ни эшитган. Лекин, кўча қачон манзилли дастурга киритилиши ноаниқ.
«Қўштепа туман ҳокимлигига Kun.uz сайти орқали яна бир бор мурожаат қилмоқчимиз. Ўтган йиллар давомида ҳокимликка трансформатор сўраб қилган аризаларимиз ҳам ижросиз қолиб кетган эди. Зора шу йўл билан мутасаддиларимиз аҳоли муаммоларини ҳал қилишга жиддийроқ киришса», дейди Акмалжон Абдуллаев.
Сармазор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдулазиз Усмоновни идорадан топа олмай, телефон орқали боғландик. Маҳалла оқсоқоли «Йўл бўйича ҳаракат қиляпмиз. Манзилли дастурга тушиб қолар...», деган жавобни берди.
Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди.
Аҳоли ОАВ орқали мамлакатимизда «Обод қишлоқ» лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлардан хабардор. Сармазорликлар ҳудудини обод қилиш учун ўз кучи билан киришаётгани ижобий ҳолат. Улар Қўштепа тумани ҳокимлигидан тўрт километр йўлни сифатли қилиб таъмирлаб беришни сўрашмоқда холос.
Ўйлаймизки, бу сафар аҳоли мурожаати бесамар қолмайди.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Буюк Британияда «Робин Ҳуд» солиғини жорий этиш таклиф қилинди
Жаҳон | 19:11
-
Африкадаги вагнерчилар каннибализмда айбланмоқда
Жаҳон | 18:39
-
Венгрия ва Словакия Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети қабул қилинишини блоклади
Жаҳон | 18:02
-
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Жамият | 17:55
Мавзуга оид

12:00
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025