Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабиб Нурмагомедов UFC чемпионига айланди
Аралаш қоидалар жангчиси, россиялик Хабиб Нурмагомедов UFC чемпионига айланди. Бруклинда ўтган титул жангида у америкалик Эл Яквинтага қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди.
Дастлабки икки раундда Нурмагомедов стихияли услубини қўллади - рақиб устидан устунлик қилди, учинчи раундни жангчилар тик оёқда ўтказишди. Тўртинчи раунд ҳал қилувчи бўлди, зарбалар бўйича россиялик спортчи 42-8 ҳисобида устун келди. Бешинчи раунд ҳам Нурмагомедов устунлигида ўтди, зарбалар бўйича якуний ҳисоб - 179-25, ҳакамлар бир овоздан уни ғолиб деб эълон қилишди (50-44, 50-43, 50-43) ва у UFC чемпиони бўлган илк россияликка айланди.
Бу Нурмагомедовнинг 26 жангдаги 26-ғалабаси бўлди. Яквинта тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Мавзуга оид
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024