Ўзбекистон | 15:59 / 09.04.2018
19944
1 дақиқада ўқилади

Доллар курси арзонлашда давом этиб, 8100 сўмдан пастга тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 10 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 5.93 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 8094 сўму 99 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Бир евро курси 39,68 сўмга арзонлаб, 9936,60 сўмга етган.

1 Россия рубли курси эса 2,30 сўмга тушиб, 139,37 сўмни ташкил қилмоқда.

Қайд этиш керакки, февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси кейинги ҳафталар давомида узлуксиз арзонлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид