Спорт | 09:44 / 09.04.2018
9485
1 дақиқада ўқилади

Ерга қулаганида оғир жароҳатлар олган велопойгачи Голартс вафот этди

Фото: Veranda's Willems

«Париж-Рубе» пойгаси вақтида қулаган бельгиялик велопойгачи Михел Голартс олган жароҳатлари туфайли шифохонада ҳаётдан кўз юмди. 

Голартс иштирок этган Veranda's Willems-Crelan жамоаси маълумотларига кўра, спортчи юраги тўхтаб қолганидан сўнг вафот этган.

«У Лиллдаги шифохонада яқинлари ёнида ҳаётдан кўз юмди. Ўлимга юрак тўхтаб қолиши сабаб бўлган. Шифокорлар ҳеч нарса қила олмади», - дейилади хабарда.

Бельгиялик пойга вақтида қулаб, йўл қопламасига қаттиқ урилган. Воқеа оқибатида унда юрак ва нафас олиш тизими тўхтаб қолган. Голартc ҳушидан кетган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар бригадаси спортчига дарҳол ёрдам беришга ошиқди.

Фото: EPA-EFE/ETIENNE LAURENT

Шундан сўнг у вертолёт ёрдамида Лилль шаҳри шифохонасига олиб кетилди.

Мавзуга оид