Исроил ҳарбий маҳкамаси Суриянинг Хомс вилоятидаги Т-4 авиабазасига берилган ракета зарбаси ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Биз бунга изоҳ бермаймиз», - дея маълум қилган агентликка маҳкама матбуот хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия шарқидаги Хомс вилоятида жойлашган Т-4 авиабазаси ракеталар ҳужумига учрагани хабар берилганди. Сурия армиясининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари авибазага йўл олган ракеталарни ўққа тутган. Ал-Маёдин телеканали хабарига кўра, Сурия ҳарбий объектига ҳужум қилган ракеталар Ливан ҳудуди орқали Ўрта Ер денгизидан учиб келган.