АҚШнинг Атланта шаҳрида полициянинг навбатдаги қурбони сабабли тартибсизликлар бошланди
АҚШнинг Атланта штатида (Жоржия штати) 27 ёшли қора танли эркак полициянинг қаттиққўл ҳаракатлари сабабли ҳалок бўлди. Шундан кейин шаҳарда полиция тизимига қарши норозиликлар бошланган.

Фото: EPA
Намойишчилар шаҳар полицияси бошлиғининг истеъфосини талаб қилишган.
Маълум қилинишича, қора танли Рэйшард Брукс маҳаллий қаҳвахона ёнида ўз машинасида ухлаб қолган ва бошқа транспорт воситалари йўлини тўсиб қўйган. Воқеа жойига чақиртирилган полициячилар Бруксни мастликка текширишаётганда у полициячиларнинг биридан электрошокерни тортиб олиб, қочмоқчи бўлган. Бруксни ушлаш вақтида унга ўқ узилган. Шундан кейин афроамерикалик жароҳат олиб, шифохонада жарроҳлик операциясидан кейин вафот этган.

Атланта полицияси бошлиғи Эрика Шилдс воқеадан кейин истеъфога чиқди.
“Мен бу қуролнинг оқилона қўлланиши бўлган, деб ишонмайман ва шу сабабли зобитни дарҳол истеъфога чиқишга чақирдим”, деб айтган Атланта мэри Кейша Лэнс Боттомс. Унинг таъкидлашича, Шилдс ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан. Мэр ушбу воқеанинг ва полиция томонидан куч қўлланган бошқа ҳолатларнинг батафсил терговини ўтказишга чақирган.
Айни вақтда воқеа тергови бошланган.
Ушбу ҳодиса 20 кун ичида АҚШда полиция ҳаракатидан афроамерикалик ҳалок бўлиши билан кечаётган иккинчи ҳодисадир. 25 май куни Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши вақтида ҳалок бўлганди. Ушбу ҳодисадан кейин АҚШда полиция зўравонлигига қарши норозилик намойишлари бошланиб кетганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

21:42 / 05.06.2025
Трамп ва Си Жинпинг телефон орқали гаплашди

20:32 / 05.06.2025
Пентагон катта кемаларни йўқ қиладиган авиабомбани синовдан ўтказди

19:26 / 05.06.2025