Айни вақтда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Туркияда расмий ташриф билан қолмоқда. Жээнбеков 9 апрелда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувда Қирғизистон ва Туркия ўзаро савдо айланмасини бир миллиард долларгача ошира олишларини мумкинлигини айтган.
Шунингдек, етакчилар соғлиқни сақлаш, транспорт, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни таъкидлаб ўтишган.
Бундан ташқари, Қирғизистонга инвестициялар жалб қилиш муҳокама қилинган.
Жээнбековнинг ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 6 та ҳужжат имзоланган. Булар:
- техник тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;
- спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;
- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги келишув;
- инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳақидаги келишув;
- ижтимоий таъминот ҳақидаги келишув;
- матбуот ва ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги баённома.
11 апрелда Сооронбай Жээнбеков Бельгияга сафар уюштиради.

















