Hyundai юк машиналарини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида амалга оширилади.
ЎзА маълумотларига кўра, лойиҳани амалга оширишга 130 млн доллар миқдорида маблағ йўналтирилади.
Янги ишлаб чиқариш ташаббуси Кореянинг Evergreen Motors ва Posco Daewoo компаниясига тегишли.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида эришилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 12 январда «Қўқон» ЭИЗни ташкил этди.

















