Жаҳон | 14:41 / 10.04.2018
58165
2 дақиқада ўқилади

Олимлар дунёдаги энг аччиқ қалампир истеъмол қилинса, нима юз беришини аниқлашди

Фото: pixabay.com

Ёш эркакда у «Каролина ўроқчиси» туридаги чили қалампирини истеъмол қилганидан сўнг жуда кучли бош оғриғи пайдо бўлди. Ушбу маҳсулот Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида киритилган. Оғриқ бир неча кун давом этган ва шу даражада чидаб бўлмас ҳолатга келганки, эркак ҳаттоки шифохонага мурожаат қилди. Шифокорлар ушбу ҳолат ҳақида BMJ Case Reports журналида маълумот беришди.

У шифокорларга мурожаат қилган пайтида оғриқ бўйинни ҳам қамраб олган. Шифохонада мутахассислар қатор неврологик тестларни ўтказишди, бироқ ҳеч қандай бузилишларни аниқлашмаган. Бироқ компьютер томографияси миядаги бир нечта артериялар қисқарганини кўрсатди. Бу ташхис қўйишга имкон берди – қайтарилувчи церебрал вазокостриктор синдром. Уни церебрал вазоспазм билан кечувчи бош оғриғи деб ҳам аташади – у бир дақиқа ичида жуда кучли даражага етувчи бош оғриғи ва артерияларнинг қисқариши билан кечади.

Синдром тиббий препаратлар ёки наркотик моддаларга реакция сифатида пайдо бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда эса артерияларнинг қисқаришига жуда аччиқ қалампир сабаб бўлган. Асоратлар аста-секин йўқолиб борди – беш ҳафта ўтиб компьютер томографияси артериялар аввалги ҳолатга келганини кўрсатди.

 

Мавзуга оид