Спорт | 11:56 / 10.04.2018
28960
7 дақиқада ўқилади

Учликдан чиқариб юборилган «Реал» ва абадий рекордни такрорлаган «Барселона»

«Трибуна» Испания чемпионатининг 31-туридаги асосий воқеаларни келтиради.

38 йил ўтиб

Фото: Спорт Экспресс

«Барселона» - «Леганес» - 3:1 (2:0).
Голлар: Месси, 27 (1:0). Месси, 32 (2:0). Эл-Жар, 68 (2:1). Месси, 87 (3:1). 

1980 йилда Испания футболида рекорд ўрнатилган, бу рекорд шу вақтга қадар абадий рекорд деб қараб келинаётганди. «Реал Сосьедад» чемпионатда 38 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этиб, бошқа жамоалар учун бу етиб бўлмайдиган чўққидек тасаввур пайдо бўлганди. Ла Лига ташкил топган 1929 йилдан буён ҳеч бир клуб бундай натижа қайд эта олмаган, бунга энг яқин борган натижа 27 тур бўлганди. Лекин Сан-Себастьян баскларининг рекорди абадий бўлиб қолмади.

2018 йилга келиб бу чўққи «Барселона» томонидан забт этилди. Ўтган мавсум охирида Луис Энрике бошчилигидаги каталонияликлар 7 учрашувда мағлубият нелигини билмадилар. Жорий мавсумдаги 31 турда ҳам Эрнесто Вальверде мағлубиятсиз ўтди. 31-турда «Леганес»га қарши ўйин ҳал қилувчи бўлди - Мессининг ҳет-триги ушбу рекорд 38 йилдаёқ такрорланишини таъминлади. Энди Месси «Ливерпуль» ҳавбеки Муҳаммад Салоҳни «Олтин бутса» соврини учун пойгада қувиб етди. Эндиликда аргентиналик футболчи ва мисрлик футболчи УЕФА томонидан ҳар мавсумда энг кўп гол урган футболчига топшириладиган мукофот учун даъвогарлар рўйхатида биринчи ва иккинчи ўринни бўлишиб туришибди.

Фото: Реал

Шанба куни «Валенсия»га қарши ўйинда ғалаба қозониш орқали «Барселона» рекордни янгилаб, кейинги кўп йиллар учун чўққи қолдириши мумкин.

Зидан «Барселона»га Чемпионлик йўлаги қилишдан бош тортди

Фото: Спорт Экспресс

«Реал» - «Атлетико» - 1:1 (0:0)
Голлар: Криштиану Роналду, 53 (1:0). Гризманн, 57 (1:1). 

Бир неча кун муқаддам Зидан қатъият билан деди: «Биз «Барселона» учун Чемпионлик йўлаги қилмоқчи эмасмиз. Шунчаки йўқ, вассалом. Бу менинг қарорим».

Лекин «Атлетико»га қарши Мадрид дербисида дуранг ўйнаган «Реал» амалда «Барселона»ни чемпионлик билан табриклади. Ўйиннинг асосий қисми «Қироллик клуби» устунлигида ўтди, аммо Облак кўп вазиятларда қутқарди.

Иккинчи бўлимда томонлар биттадан тезкор гол уришди. Роналду ва Гризманн ўзини кўрсатди, кўп ўтмасдан Зидан асосий футболчисини Чемпионлар Лигаси ўйинига асраш учун майдондан олди ва унинг ўрнига Карим Бензема туширилди. Ўйин охирида Облак ўргимчак-одамга айланиб кетди ва айниқса Рамоснинг зарбасини дарвоза тўсини остидан қайтарди. Бу дарвозабонга ортиқ гол уриб бўлмаслиги ойдинлашди.

Гризманн голларини нишонлашнинг янгича услубини ўйлаб топган.

Фото: Атлетико

«Реал» қаторасига бешинчи мавсумдирки, «Атлетико»ни чемпионатнинг уй учрашувларида мағлуб эта олмаяпти. Жамоа бу натижадан кейин учликни тарк этди, «матрасчилар» эса «қаймоқранглилар» билан орадаги 4 очколик фарқни сақлаб қолди ва кумуш медалларга янада яқинлашди.

«Кўршапалаклар» бронза томон учмоқда

Фото: Ла Лига

«Валенсия» - «Эспаньол» - 1:0 (1:0)
Гол: Родриго, 7.

«Реал»нинг очко йўқотишидан «Валенсия» фойдаланиб қолди. «Кўршапалаклар» жамоаси «Эспаньол»га битта гол урди ва бу гол жамоа турнир жадвалида «Реал»ни қувиб ўтишни таъминлади. Ўйин бошида Гонсалу Гедеш Родригога голли пас берди, бу португалиялик футболчи бир ой давомида илк бор жамоа голида иштирок этиши бўлди, Родриго эса Яго Аспас билан биргаликда испаниялик энг яхши тўпурар мақоми учун курашни давом эттирмоқчи эди. Аммо шу куни «Сельта» «Севилья»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бу голларнинг 3таси Аспас томонидан урилди. Энди Аспасда 19та, Родригода 15та гол бор.

«Валенсия» бронза учун яхши имконият ҳосил қилган.

«Бетис» Европада «Севилья»нинг ўрнини эгалламоқчи

«Бетис» - «Эйбар» - 2:0 (1:0)
Голлар: Леон, 21 (1:0). Арбилья, 50 - автогол (2:0). 
«Сельта» - «Севилья» - 4:0 (1:0)
Голлар: Арана, 38 - автогол  (1:0). Аспас, 57 (2:0). Аспас, 60 (3:0). Аспас, 78 (4:0). 

«Севилья»нинг Вигода таслим этилиши «Бетис» фойдасига ишлади. Бу жамоа эндиликда еврокубокларда андалусияликлар ўрнини эгаллаши мумкин. Кике Сетьен жамоаси қаторасига тўртинчи ғалабага эришиб, турнир жадвалида бешинчи ўринга жойлашди (49 очко), «Вильярреал» «Атлетик»ка ютқазгач олтинчи ўринда қолган (47), «Севилья» еттинчи (46). Испанияда бешинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаган жамоалар Европа Лигасида қатнашади. Монтелла шогирдлари эса Чемпионлар лигасининг чорак финалида «Бавария» тўсиғидан ўта олмаслиги ойдинлашиб қолган. «Севилья» кейинги мавсумда еврокубоклардан четда қоладиган бўлса, клубда қайта қуриш ишлари олиб борилиши, биринчи навбатда бош мураббийга жавоб берилиши мумкин.

Турнинг бошқа ўйинлари
«Депортиво» - «Малага» - 3:2 (1:1).
Голлар: Лукас, 6 - пенальти (1:0). Гильерме, 41 - автогол (1:1). Адриан, 70 (2:1). Ролан, 73 (2:2). Адриан, 85 (3:2). 
«Алавес» - «Хетафе» - 2:0 (0:0).
Голлар: Лагуардия, 48 (1:0). Эл-Ҳаддодий, 75 (2:0).
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Антунеш (Х), 81. 
«Леванте» - «Лас-Пальмас» - 2:1 (1:0).
Голлар: Коке, 35 (1:0). Гарсия, 50 (1:1). Кампанья, 90+2 (2:1).
Четлатиш: Коке (Леванте), 86. Рочина (Леванте), 90+3. 
«Реал Сосьедад» - «Жирона» - 5:0 (2:0).
Голлар: Каналес, 11 (1:0). Янузай, 35 (2:0). Оярсабаль, 71 (3:0). Оярсабаль, 85 (4:0). Хуанми, 88 (5:0). 
«Вильярреал» - «Атлетик» - 1:3 (0:1)
Голлар: Бакка (67) – Кордоба (4), Иньяки Уильямс (51), Муниаин (87).
Четлатиш: Альваро Гонсалес (89, Вильярреал).

Турнир тўпурарлари

Фото: Ла Лига

Турнир жадвали

Фото: Ла Лига
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид