Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенсация. «Барселона» йирик ҳисобда ютқазиб турнирни тарк этди
Фото: Squawka
«Рома» Чемпионлар лигасининг чорак финали жавоб учрашувида «Барселона»ни мағлубиятга учратди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва италияликлар ярим финалга йўл олди.
Ўйиннинг 6-дақиқасида Эдин Джеко Даниэле Де Россининг пасидан кейин Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 58-дақиқада римликлар сардори Де Росси пенальтини аниқ ижро этиб, жамоаси устунлигини оширди. Ўйин якунига 8 дақиқа қолганида эса Костас Манолас боши билан тўпни дарвозага йўллаб, қаҳрамонга айланди.
Биринчи учрашувда «Барселона» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Сафардаги гол эвазига «Рома» турнирдаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.
Чемпионлар лигаси
1/4 финал
Жавоб учрашувлари
Рома Италия – Барселона Испания 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 6 Джеко, 2:0 – 58, пенальти де Росси, 3:0 – 82 Манолас.
Рома – Алиссон, Фасио, Жезус, Коларов, Манолас, Наингголан (Эль-Шаарави, 77), Флоренци, Стротман, де Росси, Джеко, Шик (Ундер, 73).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду (Дембеле, 85), Умтити, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Пако Алькасер, 85), Иньеста (Андре Гомеш, 81), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Фасио (38), Жезус (44), Пике (57), Месси (63), Суарес (72).
Биринчи ўйин: 1:4.
Мавзуга оид
10:09 / 07.12.2025
«Арсенал»да аламли мағлубият, «Барса» ўйинида голлар шоуси. Кун ўйинлари
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025