Google корпорацияси Nokia кенг қамровли борт тизимини харид қилишга доир музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Манбага кўра, музокаралар муайян вақт давом этади ва тез орада компаниялар келишувга эришишади. Alphabet ва Nokia вакиллари ушбу хабарга изоҳ беришдан бош тортишган.
Бундай харид Google'га бозорга самолётларда тезкор Wi-Fi муқобили билан чиқиш имконини беради, дея таъкидланади манбада. Nokia LTE A2G бошқа тизимлардан фарқли ўлароқ, сунъий йўлдошдан сигнал олмай, самолётни ер билан улайди.
















