Олимлар Испания қирғоқларига тўлқинлар ёрдамида чиқариб ташланган ўлик кашалот (тиши ўткир йиртқич кит)нинг ошқозонида 29 килограмм пластик борлигини аниқлашди. Фотосуратлар Мурсия Табиат боғининг твиттердаги саҳифасида эълон қилинган.

Фото: Twitter/@EspNaturalesMur

Эл-Валле ёввойи табиатни тиклаш маркази экспертларни 10 метр келадиган кашалотни ёриб кўриб, пакетлар, пластмасса канистра ва арқон ҳамда тўр парчаларини топишди. Мутахассислар хулосасига кўра, ҳайвон пластикдан қутула олмагани туфайли ҳалок бўлган.

Фото: Twitter/@EspNaturalesMur

Ёриб кўриш натижалари Испания жанубида жойлашган Мурсия шаҳри расмийларини аҳолини бир марталик пластикни ишлатишдан пайдо бўладиган хавф ҳақида хабардор этиш бўйича кампанияни бошлашга туртки берди.

«Денгиз ва океанлардаги пластмасса бутун дунё бўйлаб ёввойи табиат учун энг жиддий таҳдидлардан бири, сабаби кўплаб ҳайвонлар чиқиндига тиқилиб қолади ёки кўп пластикни ютиб юборади, бу эса уларнинг ўлимига олиб келади», - дея маълум қилди Мурсия ҳукуматида атроф-муҳит масалалари бўйича бош директор Консуэло Росауро.