13:42 / 12.04.2018
12868

Оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий тартибига бағишланган рисола тайёрланди 

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари, хусусан, оила ва никоҳ муносабатларига оид ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш, ушбу масалага оид суд амалиётини кенг халқ оммасига етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида “Оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий тартиби” рисоласи тайёрланди.

“Оила ва никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий тартиби” рисоласи

Мазкур рисолада никоҳ ва оила масалаларига оид баъзи ҳуқуқий тушунтиришлар қизиқарли инфографикалар, жадваллар, схемалар ва расмлар ёрдамида аҳолининг кенг қатламларига тушунарли тилда акс эттирилган.

Рисола оила қуриш ниятида бўлган ёшлар, оила қуриб яшаётган эр ва хотинлар ҳамда оила ва никоҳ ҳуқуқи билан қизиқувчи барча фуқаролар учун мўлжалланган.

Ушбу рисола маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига бепул тарқатилиши режалаштирилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати.

Top