Илҳом Алиев Озарбойжон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловларда овоз берувчиларнинг 86,03 фоизи томонидан қўллаб-қувватланди. МСК томонидан бундай дастлабки маълумотлар деярли 100 фоиз бюллетенлар қайта ишланганидан сўнг эълон қилинди.
"3 млн 962 минг 123 бюллетендан 3 млн 962 минг 96 бюллетен қайта ишланганидан сўнг, Илҳом Алиев сайловчиларнинг 86,03 фоизи овозини олгани маълум бўлди", - дея айтиб ўтди МСК раиси Мазахир Панахов.
Сайловда иштирок этиш даражаси, МСК дастлабки маълумотларига кўра, 74,3 фоизни ташкил қилган.
Мамлакатдаги энг юқори давлат лавозими учун саккиз номзод кураш олиб борди, жумладан номзоди “Янги Озарбойжон” ҳукмрон партияси томонидан илгари сурилган амалдаги президент Илҳом Алиев ҳам.
Унинг рақиблари орасида бошқа партияларнинг беш етакчиси - Араз Ализода (Озарбойжон Социал-демократик партияси) - 1,38%, Гудрат Гасангулиев (Озарбойжон Ягона халқ фронти) - 3,02%, Фараж Гулиев (Миллий уйғониш ҳаракати) - 1,17%, Ҳофиз Гажиев (Замонавий Мусават) - 1,52% ва Сардор Мамедов (Демократик партия) - 3,03%, шунингдек Фронтистлар ташаббус гуруҳи томонидан илгари сурилган Рази Нуруллаев - 0,74% ва мустақил номзод Зоҳид Оруж - 3,11%.

















