Шавкат Мирзиёев "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Фармон билан 2018 йилнинг 1 июнидан туристик фаолиятга лицензия бериш ҳуқуқи тартиби ўзгартирилади.

Эндиликда туристик фаолиятга лицензия Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан берилади.