
Адлия вазирлиги тубдан янгиланган расмий веб-сайтини ‒ www.minjust.uzни ишга туширди.
Янги сайт ўзбек ва рус тилларида бўлиб, ундаги маълумот ва материаллар ҳажми илгариги сайтга нисбатан ўн бараварга ортди ва дизайн жиҳатдан ҳам мутлақо янги кўриниш олди.
Сайтнинг тузилмаси ҳам кескин кенгайиб, қўшимча 4 та янги бўлим ва ўнлаб саҳифалар билан тўлдирилди.

Янги сайт давлат органларининг сайтига қўйиладиган асосий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиб, қуйидаги муҳим жиҳатларни қамраб олди:
биринчидан – интерактив давлат хизматлари билан боғлиқ маълумотлар, жумладан республикадаги барча давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органлари, давлат хизматлари марказлари, адвокатлик тузилмалари, адвокатлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхати, манзили ва бошқа зарур маълумотлар сайтга тўлиқ жойлаштирилди ҳамда ушбу маълумотларни тез ва осон излаб топиш имкониятлари яратиб берилди;
иккинчидан ‒ кўрсатиладиган давлат хизматларини шаффоф ва қонуний бўлишини таъминлаш мақсадида, сайтда баъзи методик воситалар ўрнатилди. Жумладан, эндиликда, сайтдаги “Нотариус калькулятори” орқали фуқаролар нотариус хизматлари учун қанча тўлов тўлаши кераклигини осон ҳисоблаб олиш имконига эга бўлди;
учинчидан – нотариал идоралар, ФҲДЁ органлари ва давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари ва ушбу хизматлар учун тўловларнинг миқдори ҳақидаги маълумотлар инфографикалар асосида жойлаштирилди;
тўртинчидан ‒ сайтга “Коррупцияга қарши курашиш” бўлими














