Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Сирдарёдаги йўлларни сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
«Ушбу кўча замонавий талаблар асосида қайта қурилиб, қатновлар ўртасида хавфсизлик тўсиқлари, энергиятежамкор ёритгичлар ўрнатилган. Икки ёнда яшил ҳудуд барпо этилиб, гуллар ва манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар ташкил қилинган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Президент қурилиш сифати ва транспортлар ҳаракатига қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берган.
«Йўл қурилишига шунча пул ажратаяпмиз. Лекин йўлларимизнинг сифати йўқ, десак адолатдан бўлади. Бу соҳада қурилиш ҳажми, йўл узунлиги ортидан қувмай, аввало сифатга эътибор бериш керак. Бир километр бўлсаям, сифатли қуринглар.
Ўнлаб йиллар халқимизга хизмат қилсин, одамлар рози бўлсин», деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари йўл қурилиши ва эксплуатациясида ишлатиладиган замонавий техникаларни ҳам кўздан кечирган.

Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026